2018-05-23 17:52:35

ЖАМШИД ҚЎЧҚОРОВ “ГАЗПРОМБАНК” МУТАХАССИСЛАРИ БИЛАН МУЗОКАРА ЎТКАЗДИ

22 май куни Молия вазирлигида Россия Федерацияси “Газпромбанк” АЖ мутахассисларининг Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда молия бозорининг ривожланишига қаратилган ҳамкорлик, давлат-хусусий шерикчиликни амалга ошириш, истиқболли инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш мақсадида тажрибавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш лозимки, «Газпромбанк» АЖ жамоавий облигациялар чиқаришни ташкил этиш, хусусий банк хизмати соҳасида активларни бошқариш, корпоратив молиялаштириш бўйича Россиянинг етакчи молиявий институти ҳисобланади.