2018-05-24 14:35:10

САМАРҚАНД ШАҲРИДА ФОТОРАДАРЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Бўстонсарой, Гагарин каби кўчаларида 5 та фоторадар ўрнатилди.

Яқин кунларда ишга туширилиши режалаштирилган ушбу ускуналар автотранспорт воситаларининг белгиланганидан юқори ҳаракатланиш тезлигини қайд этиб, бу ҳақдаги маълумотларни фото кўринишда ягона марказга узатиш имкониятига эга.

—Вилоят ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги трассаларда ҳам фоторадар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда, — дейди Самарқанд шаҳар ИИБ ЙХХ бўлими бошлиғи ўринбосари Равшан Тошпўлатов. —Жумладан, М-37 А йўлининг 35-километрига йўл ҳаракати қоидабузарлигини қайд этувчи замонавий ускуна ўрнатилди.

Айни пайтда шаҳар йўлларидаги қоидабузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишда йўллар ва чорраҳаларда ўрнатилган кузатув камералари, шунингдек, аҳоли томонидан samubdd.uz сайтига юборилаётган видеоматериаллардан ҳам фойдаланилмоқда.

“Туркистон-пресс”