2018-05-24 15:03:31

ҚЎҚОНДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қўқон шаҳридазамонавий Давлат хизматлари маркази давлат-хусусий шериклиги асосида барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

 Бино замонавий талабларга мос равишда ташриф буюрувчилар учун барча қулайликларга  эга. Бу ерда она ва бола хонаси, ошхона, болалар майдончаси, банк шохобчаси, электрон навбат, ҳордиқ чиқариш учун ҳам шароитлар яратилган.

Муҳими, давлат-хусусий шериклиги асосида бинонинг барпо этилиши, унда иштирок этган тадбиркорга ҳам талайгина имтиёз ва қулайликларни яратишга хизмат қилди. Жумладан, қарорга мувофиқ, бу соҳада ташаббускор тадбиркорлар ер, мол-мулк, юридик шахсларнинг даромад солиғидан (лойиҳа доирасида) 5 йилга озод этилади.  Бундан ташқари, тадбиркорлар 5 йил имтиёзли муддат билан 10 йилга тижорат банкларидан кредит олиш имкониятига эга бўлади.

Марказ ходимлари аҳолига тезкор, қулай, шаффоф хизматларни ўз вақтида кўрсатишга шай.

Маьлумот тариқасида, айнан шу марказда фуқароларга 1 июндан бошлаб синов тариқасида жорий этилаётган яна қўшимча 31 турдаги хизматлар кўрсатилади. 

“Туркистон-пресс”