2018-05-24 15:09:54

ТОШКЕНТ ВА ХЎЖАНД ЎРТАСИДА МУНТАЗАМ АВТОБУС ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

2018 йил 15 майдан  бошлаб Тошкент ва Хўжанд ўртасида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди.

—Автобуслар «Тошкент» (Ўзбекистон) ва «Хўжанд» автовокзаллари ўртасида Нурафшон, Бўка, «Ойбек» (Ўзбекистон) ва «Фотеҳобод» (Тожикистон) назорат-ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланади. Ушбу пунктларда техник тўхташ ёки йўловчиларни тушириш амалга оширилади, — деди «Ўзавтотранс» агентлиги бошлиғи ўринбосари Шоолим Шоваҳобов.

«Газета.uz» хабарига кўра, ташувлар “Manzara Tourism”туроператорининг MAN автобусларида амалга оширилади. Оралиқ масофа 174 км ни ташкил этади. Сафар учун 4,5 соат, жумладан чегаралардан ўтиш вақтлари (30 дақиқа) сарфланади. Чипталарни «Тошкент» ва «Хўжанд» автовокзаллари кассаларидан сотиб олиш мумкин.

Автобуслар ва уларнинг йўловчилари НЎПдаги божхона кўриги ва чегара паспорт назоратидан навбатсиз ўтказилади.

Сурат:«Газета.uz»