2018-05-24 15:15:18

ЖИЗЗАХДА ДЗЮДО БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЯКУНЛАНДИ

Жиззах вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида «Алпомиш авлодлари» шиори остида дзюдо бўйича 2005-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида вилоят очиқ турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу мусобақада 9 та вазн тоифаларида 100дан ортиқ спортчи иштирок этди ва ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Туркистон-пресс”