2018-05-24 15:30:34

ЖАҲОНГИР ОРТИҚХЎЖАЕВ МОСКВАДА TASHKENT CITY ЛОЙИҲАСИ ТАҚДИМОТИНИ ЎТКАЗДИ

Москва шаҳрида Ўзбекистон элчихонасида Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги Тошкент шаҳар делегацияси билан Москва мэрияси ўртасида Tahskent City қурилиши масалалари бўйича музокаралар ўтказилиб, Россия бизнес вакилларига янги мажмуаси ҳақида тақдимот ўтказилди,  деб хабар қилади  Sputnik.

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўзларига кўра, Tashkent City  Ўзбекистоннинг пойтахти учун муҳим девелоперлик ва инвестиция лойиҳаси ҳисобланади. Пойтахт раҳбари қурилаётган мажмуадаги барча майдонлар сотилганлиги ва бўш жойлар қолмаганлигини таъкидлаб ўтди.

Tashkent City  вакили Анна Барсукова ушбу лойиҳа хорижий бизнес учун инвестиция майдончага айланлиги, дунёнинг кўплаб компаниялари бунга катта қизиқиш билдирилаётганлиги ва пул маблағларини сарфлашга тайёр эканлигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Tashkent City халқаро бизнес маркази пойтахтнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилади. ЛойиҳагамувофиқTashkent Cityдабизнесмарказлар, савдомажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазмазаллари, кўпқаватлизамонавийуйлар, ресторанлар, сунъийкўл, фавворалар, ижтимоийвабошқаобъектларқурилади.

Фото: Sputnik