2018-05-24 15:34:42

ТУРКИЯ ИШБИЛАРМОНЛАР ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ

2018 йил 23 май куни Тошкент шаҳрига Туркиянинг “Cengiz holding”, “Kalyon”, “Colin construction”компаниялари раҳбарлари ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги Элчихонаси маълумотларига кўра, туркиялик ишбилармонлар делегацияси Ўзбекистон ҳукумати, қатор вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказиб, аниқ инвестицион лойиҳалар бўйича ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилган.

“Туркистон-пресс”