2018-05-24 15:44:41

8 КМ. УЗОҚЛИКДАН МАКТАБГА ҚАТНОВЧИ ЎҚУВЧИЛАРГА ВЕЛОСИПЕД СОВҒА ҚИЛИНДИ

Нукус шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан мактабга узоқдан қатновчи икки нафар болага велосипед совға қилинди. Бу ҳақда ЁИ расмий сайти хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Дилноза Каттахонова ва Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Абат Данияров сўзга чиқиб, ўқувчиларга велосипедларни тантанали равишда топширди.

— Мен мактабга 8 километр узоқликдан қатнар эдим, — дейди 30-сонли мактаб ўқувчиси Наргиза Жанабаева. — Йўл узоқлиги боис баъзида мактабга кеч қолардим. Бугун менга велосипед совға қилишганидан хурсандман. Энди дарсларга кечикмай бораман.

Ўқувчилар ота-оналарининг таъкидлашича, улар фарзандлари мактабга кетганида анча хавотир олиб ўтиришар экан. Энди эса ота-оналар болаларининг узоғи яқин бўлганидан хурсанд.

“Туркистон-пресс”