2018-05-24 15:47:18

14 НАФАР ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ФАОЛИ ЎҚИШГА ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДА КИРАДИ!

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тавсияси билан 14 нафар ташкилот фаоли мамлакатимиз олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга киради. Бу ҳақда ЁИ расмий сайти хабар берди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тизимида кўп йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи, етакчилик қобилиятини намоён этган, ватанпарвар, юрт келажагига дахлдорликни ҳис қиладиган, меҳнатсевар ва бошқа инсоний фазилатлар эгаси бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришга имтиёзлар бериш  тўғрисида”ги 914-сонли қарори имзоланган эди.

Мазкур қарорда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш мақсадида тавсияномалар бериш бўйича Республика комиссияси тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасасининг педагогика таълим йўналишларида танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилиш белгиланган.

Ушбу танловнинг маҳаллий босқичларида 5492 нафар номзоднинг аризалари туман(шаҳар) комиссиялари томонидан қабул қилиниб, шундан 815 нафари Ёшлар иттифоқининг сардорлари, 1908 нафари Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларидаги йўналиш етакчилари ҳамда 2769 нафари Ёшлар иттифоқи тизимида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшларни ташкил этди.

Республика комиссияси низомга мувофиқ, ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган 42 нафар номзодлар орасидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 нафар энг муносиб ёшларни саралади.

Марҳамат, танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар билан танишинг:

1.Қорақалпоғистон Республикаси, Генжиқулов Шаҳзад Алламберганович;

2. Андижон вилояти, Мирзахонова Одинахон Нозимовна;

3. Бухоро вилояти, Камилджанов Муҳаммаджон Неъматджонович;

4. Жиззах вилояти, Саттарова Дилором Исамиддиновна;

5. Қашқадарё вилояти, Шукурова Маҳлиё Боқиевна;

6. Навоий вилояти, Мухторов Достон Алишер ўғли;

7. Наманган вилояти, Холиқов Иқбол Латипович;

8. Самарқанд вилояти, Худоёрова Фарангиз;

9. Сирдарё вилояти, Болтабоева Лобархон Расулхон қизи;

10. Сурхондарё вилояти, Турдиева Фархиндахон Бобораҳим қизи;

11. Тошкент вилояти, Турсинбаев Санджар Бахтиярович;

12. Фарғона вилояти, Курбонова Моҳидил Улуғбек қизи;

13. Хоразм вилояти, Атабоев Миркамолбек Фарҳод ўғли;

14. Тошкент шаҳри, Усманова Нодира Улуғбековна.

Ўзбекистон Ёшлар иттиқофи талабалик мақомини қўлга киритган ушбу ёшларни муборакбод этар экан, уларнинг Ватанимиз тараққиёти йўлида муносиб ҳиссасини қўшишларига умид билдиради!

“Туркистон-пресс”