2018-05-24 15:50:05

МАМЛАКАТИМИЗДА КИТОБ БАЙРАМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан “Китобхонлик маданиятини юксалтириш — буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида Республика китоб байрамлари кўтаринки руҳда давом этмоқда. 

ЎзА хабарига кўра, тадбир доирасида “Намунали китоб дўкони” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди ва унда ҳар бир вилоятнинг энг яхши деб топилган китоб дўконлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Пойтахтимиз Сайлгоҳ кўчасидаги китоб байрами кўтаринки руҳда давом этмоқда.

ЎзА олган суратлар.