2018-05-24 17:55:01

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ТАТАРИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИК БИТИМИНИ ИМЗОЛАДИ

Тошкент вилояти ва Татаристон 2018 йилги Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолади. Бу ҳақда Татаристон Республикаси президенти сайтида хабар берилган.

Ушбу ҳужжат савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий соҳаларда халқаро ҳамда ташқи иқтисодий алоқаларни амалга оширишни назарда тутади.

Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг таъкидлашича, республика Россия-Ўзбекистон муносабатлари доирасида Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантиришга катта аҳамият бермоқда. 2017 йилда товар айирбошлаш ҳажми қарийб 80 фоизга ўсиб, 92 миллион долларга етди.

Шу билан бирга, Татаристонраҳбари  савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш учун катта салоҳият бор эканини қайд этиб, имзоланган битим бу ишда ёрдам беришига ишонч билдирди.

Суратлар: Татар-информ