2018-05-25 16:05:01

“ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ” АЖГА XОРИЖЛИК МУТАХАССИС БОШ ДИРЕКТОР ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Россия алоқа вазирлигининг почта соҳасида узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган Евгений Владимирович Биргер «Ўзбекистон почтаси» АЖ жамоасига янги бош директор сифатида таништирилди.Бу ҳақда Xabar.uz  маълум қилди.

Яқинда Евгений Биргер #MITCROADMAP2018 анжуманида иштирок этиб «Ўзбекистон почтаси»нинг бугунги ҳолати юзасидан ўз кузатув ва қарашларини баён этган, шунингдек, Ўзбекистонда почтани ривожлантириш, модернизация қилиш бўйича таклифларини  баён этган эди.

Сурат: Xabar.uz