2018-05-25 16:09:34

ДОНАЛЬД ТРАМП КИМ ЧЕН ИН БИЛАН УЧРАШУВНИ БЕКОР ҚИЛДИ

АҚШ Президенти Дональд Трамп Ким Чен Ин билан учрашувни бекор қилди. Оқ уй матбуот хизматининг хабарига кўра,  расмий Пхенянга шу ҳақда билдирилган мактуб йўлланган. Шу билан биргаликда мактубда Трамп келгусида КХДР раҳбари билан учрашишга тайёрлигини қўшимча қилган.

«Сингапурда ўтказилиши режалаштирилган учрашувни бекор қилдим. Бу ҳам Шимолий Корея, ҳам дунё учун ортга чекиниш эканини биламан», ¬— деган АҚШ раҳбари.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг эзгулик сари қадам босишини кутаётганини яширмаган Трамп: «Шимол ҳамда жануб билан биргаликда барча кореяликлар тинчлик-осойишталик, ҳузур-ҳаловатда яшашга ҳақли. Бунинг учун, аввало, ядровий қуроллардан воз кечиш керак. Агар Ким Чен Ин конструктив мулоқот ўтказиш тарафдори бўлса, мен ҳар доим бунга тайёрман. Акс ҳолда унга қарши санкцияларни янада кучайтирами绬.

«Сингапур учрашувининг бекор бўлиши умидларнинг сўнишини англатмайди. Балки бошқа пайтда Ким Чен Ин билан учрашишимиз мумкин. Умид қиламанки, ҳаммаси яхшиликка ўзгаради», — дея сўзида давом этган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни Сингапурда АҚШ-КХДР саммити доирасида икки Президент ўртасида учрашув бўлиб ўтиши белгиланганди. Аммо шимолий кореяликлар АҚШ ва Жанубий Корея ўртасида ҳарбий машғулотлар ўтказилиши давом этганидан норози бўлган ва бу учрашув ўтказилиши сўроқ остида қолганди.