2018-05-25 16:14:24

“ЎЗБЕКИНО”ДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени соҳиби Матёқуб Матчанов Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги расмий сайти хабар берди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3176-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси қайта ташкил этилган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси устави тасдиқланди.

Шунингдек, “Ўзбекино” Миллий агентлигидан маълум қилишларича, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Агзамович Асомов «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК директори лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ 3176- сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги «Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 1030-сонли қарорларига асосан «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК ташкил этилганди.