2018-05-25 18:08:02

БАНГКОКДА ҲАМЮРТЛАРИМИЗ СОВРИНДОР БЎЛИШДИ

Бангкок шаҳрида спорт рақслари бўйича WDSF TDSA Open, Professional Division “World open” and ADSF University Open Championships 2018” халқаро турнири ниҳоясига етди.

Мусобақада Хитой, Жанубий Корея, Таиланд, Россия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатлардан умумий ҳисобда 43 жуфтлик иштирок этди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам ўз омадини синаб кўрдилар. Турнир якунига кўра, Сардор Ҳожиев ва Асал Ҳожиевалар жуфтлиги биринчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, ҳамюртларимиздан Данил Шин/Даниэла Финк тўртинчи, Дониёрхон Амонов/Алиса Лактионова тандеми бешинчи ўринни эгалладилар.

“Туркистон-пресс”