2018-05-25 18:12:15

ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА “ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ” УНВОНИНИ БЕРИШ ҲАҚИДАГИ МУРОЖААТ 10 МИНГ ОВОЗ ЙИҒДИ

“Менинг фикрим” ижтимоий  порталидаги дастлабки мурожаатлардан бири Олий Мажлисга юбориш учун керакли овозни тўплади. 27 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни олий даражадаги мукофот — “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф илгари сурилган эди. Мазкур таклиф бугун 10 минг овоз йиғди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси расмий сайтининг маълум қилишича, Президентимизни “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф O’zLiDeP ташкилотлари ходимлари, фаоллари ва депутатлари томонидан ҳам тўла қўллаб-қувватланди. 1000 га яқин O’zLiDeP маслакдошлари мазкур таклифга ижобий фикр-мулоҳазаларини билдиришди.