2018-05-25 18:14:39

САМАРҚАНДДА КИТОБ БАЙРАМИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТДИ

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида бошланган “Китобхонлик маданиятини юксалтириш — буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остидаги “Китоб байрами” кенг халқ оммаси иштирокида кўтаринки руҳда ўтди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов бу йилги китоб байрами ҳар қачонгидан юксак савияда, уюшқоқлик билан ўтказилаётганини таъкидлади.

— Ҳар йили бу байрам вилоят ахборот кутубхона маркази ва ахборот ресурс маркази, икки-учта китоб дўкони ва айрим нашриётларнинг китоблари кўргазмаларидан иборат бўлар эди, — деди Р.Қобилов. — Бу гал эса тадбирга доимий қатнашчилар билан бирга вилоятдаги барча олий ўқув юртлари ахборот-ресурс марказлари, Самарқанд шаҳридаги мактаб, коллеж, академик лицейлар, корхона ва ташкилотлари ўз кутубхоналаридаги нодир асарлар билан иштирок этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими эса самарқандлик ижодкорларнинг китобхонлар билан ижодий учрашувлари, янги асарлари тақдимотини ташкил этди.

“Туркистон-пресс”