2018-05-25 19:16:59

МАҲМУД АРИПОВ “МАТБУОТ ТАРҚАТУВЧИ” АК БОШ ДИРЕКТОРИ ЭТИБ САЙЛАНДИ

Бугун, 25 май куни, Тошкентда “Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда компаниянинг 2017 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди ва 2018 йилги бизнес-режа муҳокама қилиниб, навбатдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Акциядорлар йиғилишида ташкилий масала ҳам кўрилди.Овоз бериш йўли билан  Маҳмуд Гаипович Арипов “Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компанияси Бош директори лавозимига сайланди.

Маълумот учун, М.Г.Арипов 1963 йил Тошкент вилоятида туғилган.Тошкент халқ хўжалиги институтини 1991 йилда тугатган, маълумоти бўйича иқтисодчи. “Матбуот тарқатувчи” АК тизимида 2004 йилдан бери фаолият кўрсатиб келади.2013 йилдан бошлаб ҳозирга қадар “Матбуот тарқатувчи” АК бош директори ўринбосари лавозимда ишлаган.

“Туркистон-пресс “