2018-05-27 10:19:00

ЁНТОҚҚА ТАРВУЗНИ ПАЙВАНДЛАШ МУМКИНМИ?

Ҳа, мумкин, — дейди Хоразмда ўтказилган “Ёш инновациячи” кўрик-танлови ғолибаси Сотимпошша Одамбоева.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

— Танловда ёнтоқ ўсимлигига турли хил полиз экинларини пайвандлаш бўйича ишлаб чиққан лойиҳам билан қатнашдим,  — дейди танловнинг 1-ўрин соҳиби Сотимпошша  Одамбоева. — Ёнтоқ ўсимлигининг илдизи 20 метргача  ер остига етиб бориши туфайли унда инсон организми учун керакли бўлган кўплаб минераллар мужассам. Шу боис, ёнтоқ ўсимлигига полиз эканларини айрим турларини пайвандлаш усули билан маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйдим ва буни тарвуз, қовоқ маҳсулотларида синаб кўрдим. Ҳозирча натижа ёмон эмас. Лойиҳам яхши самара берди. 

O‘zLiDeP хоразм вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Умрбек Эгамовнинг маълум қилишича, танловда ғолиб ва совриндорлар партия Хоразм вилоят кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

         “Туркистон-пресс”