2018-05-27 11:59:00

ПОЙТАХТДА ПИЁДАЛАР СВЕТОФОРЛАРИГА ТАЙМЕРЛАР ЎРНАТИЛАДИ

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташаббуси билан пойтахтда пиёдалар светофорлари тескари саноқли светофорларга алмаштириш лойиҳаси бошланди, деб ёзмоқда Газета.uz.

2018 йил 24 май куни дастлабки олтита светофор пойтахт марказидаги Зарафшон ва Матбуотчилар кўчалари кесишмасига ўрнатилди.

Янгиликни жорий этишдан кўзланган мақсад — йўлларни биринчи навбатда пиёдалар учун қулай ва хавфсиз қилишдан иборат, деди шаҳар ҳокимияти вакили. Янги светофорлар биринчи навбатда пиёдалар оқими катта бўлган жойлар ҳамда кўчаларнинг тирбанд ва хавфли қисмларига ўрнатилади.

«Светофорлар биринчи навбатда алмаштириладиган жойлар рўйхати тузилди ва у тўлдирилади. Биринчи босқичда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 400 та ёруғлик диодли светофор сотиб олиш режалаштирилган. Автомобиллар учун вақт кўрсаткичли светофорларни ўрнатиш режалаштирилаётгани йўқ», — деди пойтахт маъмурияти вакили.

Фото: Газета.uz