2018-05-27 12:51:00

АВТОСАЛОНДАН “CAPTIVA” АВТОМАШИНАСИНИ “ОЛИБ БЕРМОҚЧИ” БЎЛГАН ФИРИБГАР УШЛАНДИ

АВТОСАЛОНДАН “CAPTIVA”  АВТОМАШИНАСИНИ “ОЛИБ БЕРМОҚЧИ”  БЎЛГАН ФИРИБГАР УШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С. Бухоро шаҳридаги автосалонда ишловчи танишлари орқали фуқаро У. номига “CAPTIVA” русумли автомашина харид қилиш учун шартнома олиб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.