2018-05-27 14:59:00

ШАҲЗОДА ПАУЭРЛИФТИНГ БЎЙИЧА ЕВРОПА ЧЕМПИОНИ БЎЛДИ

Францияда пауэрлифтинг бўйича Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда.Ушбу мусобақада ўзбекистонлик паралимпиячилар сафида иштирок этган наманганлик  Шаҳзода Мамадалиева -45кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, Европа чемпиони бўлди.

Olamsport.com хабарига кўра, мусобақада 40 мамлакатдан 250 нафарга яқин спортчи  иштирок этмоқда.

“Туркистон-пресс”