2018-05-27 15:37:00

ОКСАНА ЧУСОВИТИНА ОЛТИН МЕДАЛЬ СОҲИБАСИ!

Хорватиянинг Осиек шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича нуфузли Чақирув Кубогидаиштирок этган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина таяниб сакраш машқларида энг юқори балл билан олтин медални қўлга киритди. 

Словениялик Тьяса Кисселеф кумуш, россиялик Виктория Трикина бронза медалига сазовор бўлди.

19 июнь куни 43 ёшни қаршилайдиган Оксана Чусовитина 7 та Олимпиадада иштирок этган курраи заминимиздаги ягона спортчи ҳисобланади. У саккизинчи Олимпиадасига тайёргарлик кўряпти. 

“Туркистон-пресс”