2018-05-27 15:52:00

ТАЛАБАЛАР СПОРТ АССОЦИАЦИЯСИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчилари ҳамда талабаларининг Республика “Талаба” спорт уюшмаси Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамиятига бирлаштирилиб, Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси номи билан қайта ташкил этилди.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.Бу ҳақда вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади —Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари, профессор-ўқитувчилари, илмий ходим-изланувчилари ва ишчи-хизматчиларини оммавий жисмоний ва спорт-соғломлаштириш тадбирларига жалб қилиш ҳисобланади.

“Туркистон-пресс”