2018-05-27 16:27:00

ЕВРОПАДА СОВРИНДОР БЎЛГАН СПОРЧИЛАРИМИЗ

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида қўл жанги бўйича Европа очиқ чемпионати ўтказилмоқда. Ўзбекистон қўл жанги федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этишяпти. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

Жумладан, 60 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Шаҳбоз Турсунов, 65 кг вазндаги вакилимиз Олимжон Нормуродов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди. 

Финалга қадар мағлубиятсиз етиб келган 45 кг вазндаги Зарина Олимжонова, 75 кгдан оғир вазнда Мадина Эргашева, 75 килода Жаҳонгир Жумаевлар кумуш медальсоҳиби бўлишди. 

Отабек Бобобеков (55 кг), Муҳиддин Мамажонов (70 кг), Гулжаҳон Норматова (50 кг), Мафтуна Қувондиқова (55 кг), Шаҳноза Низомова (70 кг) ҳамда Робия Қўчқорова (75 кг) эса бронза медали билан тақдирланишди.

“Туркистон-пресс”