2018-05-27 16:54:00

ТАЛАБАЛАР ҒАРОЙИБ ЛОЙИҲАЛАРНИ НАМОЙИШ ЭТИШДИ

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Янги аср истеъдодлари – 2018” талабалар кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Унда иштирокчиларнинг ғаройиб лойиҳалари намойиш қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.
Иштирокчиларнинг лойиҳалари “Энг яхши тасвирий санъат асари”, “Энг яхши амалий санъат асари”, “Энг яхши архитектуравий лойиҳа ва макет”, “Энг яхши дизайн лойиҳа ва макет”, “Энг яхши муҳандислик лойиҳаси ва ишланмаси”, “Энг яхши қурилиш материаллари ва технологиялари” номинациялари бўйича баҳоланди.
“Туркистон-пресс”