2018-05-27 17:21:00

ЎҚИТУВЧИ O‘ZLIDEP КЎМАГИДА ЎЗ ТОМОРҚАСИДА ЛИМОНАРИЯ ҚУРМОҚДА

Тоҳиp Ҳурбоев фидойи ўқитувчилардан. Пахтаобод туманининг “Нодирабегим” маҳалласида яшовчи муаллим ўз томорқасида лимонария ташкил қилиш ташаббуси билан O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгашига мурожаат қилди.

Бошланғич партия ташкилотлари гуруҳи томонидан фуқаронинг ташаббуси тўла қувватланиб, унга барча амалий ёрдамлар берилди. Т.Ҳурбоевга O‘zLiDeP лойиҳаси доирасида иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредит олиб беришда кўмаклашилди. Айни чоғда хонадонда иссиқхона қурилиши якунланмоқда.

—O‘zLiDePнинг бундай хайрли тадбирларидан мамнунмиз, —дейди иссиқхона эгаси. —Кўпдан бери ишдан ортмай бу истагимни амалга ошира олмаётгандим. Партиянинг ёрдами билан банкдан 8 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, лимон етиштиришни йўлга қўймоқдаман.

—Лойиҳа доирасида маҳаллалардаги бўш турган, қаровсиз томорқаларборлигига ҳам гувоҳ бўлдик, — дейди  O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгашиБПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари  Аброрбек  Хонтўраев. — Хонадон соҳибларига бу борада тушунтириш ишлари олиб борилиб, зарурий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

“Туркистон-пресс”