2018-05-27 18:42:00

ТОШКЕНТДА ЕВРОПА КИНОСИ ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги киносаройда VI Европа киноси фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистондаги Европа иттифоқи делегацияси томонидан ташкил этилаётган фестиваль очилиш маросимида хорижий давлатлар делегациялари, дипломатик корпус вакиллари, мутасадди раҳбарлар, соҳа ходимлари, санъатшунослар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди

 

Мамлакатимизда олтинчи маротаба амалга оширилаётган мазкур лойиҳа Европа ва Марказий Осиё халқларининг маданий алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

25-31 май кунлари ўтказиладиган ушбу фестивалда Швейцария, Венгрия, Словения, Чехия, Латвия, Германия, Руминия, Финляндия, Франция, Бельгия давлатлари киноижодкорлари томонидан ишлаб чиқарилган 12та фильм тақдим этилади. 

 

Тадбирда режиссёр Анна Луиф томонидан Швейцарияда суратга олинган “Телбаларча ошиқ”фильми намойиш этилди.

ЎзА олган суратлар.