2018-05-28 17:02:36

АЗИЗ АБДУҲАКИМОВ БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари этиб тайинланди.

“Халқ сўзи”нинг хабар беришича,  бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли Фармони имзоланган.

А.Абдуҳакимов бугунги кунга қадар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Азиз Абдуҳакимов 2014 йилда собиқ Меҳнат ва аҳолини муҳофаза қилиш вазирлиги (ҳозирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) вазири сифатида ишлаганди. 2017 йилнинг август ойидан бери Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош вазир ўринбосари Қаҳрамон Валиевич Акмалов лавозимдан озод қилингани ҳақида хабар берилганди.