2018-05-28 17:14:29

НАМАНГАНДА ГУЛ БАЙРАМИ

2018 йил 27 май куни Наманган шаҳрида “Гул байрами” ташкил этилди. Ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган ушбу байрам бу йил ҳам кўтаринки руҳда нишонланди.

Шаҳардаги Ислом Каримов ва Амир Темур кўчалари бўйлаб машиналар паради «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими биносигача барчага хуш кайфият бағишлади.

Гул байрами тадбирида таъкидланишича, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тавсиялари асосида Наманганда гулчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилди. Наманганлик бир гуруҳ моҳир гулчилар Тошкентдаги “Ботаника” илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда Голландия, Туркия, Бельгия, Корея давлатларига бориб, гулчиликни ривожлантириш бўйича тажриба алмашдилар. Бугунги кунда марказда Россия, Голландия, Германия ва Хитой мамлакатларидан келтирилган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, биотехнология асосида ишлайдиган лаборатория фаолият олиб бормоқда. Айни кунларда марказда фаолият олиб бораётган лабораторияда 200 мингга яқин манзарали дарахтсимон, хонаки ва замонавий ландшафт яратувчи нодир безак гул навлари парваришланмоқда. Эътиборлиси шундаки, Наманган муҳандислик-технология институтида гулчилик йўналиши очилиб, янги ўқув йилида 40 нафар талаба ўқишга қабул қилиниши кўзда тутилган.

Байрамнинг тантанали очилиши маросимида Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиқди.

Фото:Namnews.uz