2018-05-28 17:25:47

НАВОИЙ ВА ЗАРАФШОН ШАҲАРЛАРИ ҲОКИМЛАРИ ЎЗГАРДИ

 25 май куни Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Шу кунга қадар Навоий шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Халилов Умарбек Яхшимуродович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси раҳбари этиб тайинланганлиги муносабати билан унинг ўрнига шу пайтгача Зарафшон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Базаров Муҳиддин МуртазаевичНавоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

  Шунингдек, шу куннинг ўзида халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибидаги масалага кўра 2017 йил март ойидан буён Навоий шаҳар ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ражабов Анвар Раззоқович Зарафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

 

“Туркистон-пресс”