2018-05-28 18:12:41

САЛОҲ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГАЧА СОҒАЙИБ КЕТАДИМИ?

Миср терма жамоаси етакчиси, “Ливерпуль” футбол жамоаси аъзоси Муҳаммад Салоҳ 26 май куни “Реал”га қарши Европа Чемпионлар лигаси финали (1:3) баҳсида елкасидан жароҳат олган эди.

Миллий терма жамоа ва “Ливерпуль”шифокорлар штабининг Муҳаммад Салоҳни даволаш борасидаги ҳаракатларини Миср футбол ассоциацияси президенти Хани Абу Риданинг шахсан ўзи назорат қилмоқда. Бу ҳақда МФА матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Миср “ЖЧ-2018”да мундиалидаги биринчи ўйинини 15 июнь куни Уругвайга қарши ўтказади.

“Туркистон-пресс”