2018-05-28 18:19:50

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЖЕНЕВАДАГИ ХАЛҚАРО 107-МЕҲНАТ КОНФЕРЕНЦИЯСИДА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Т.Нарбаева бошчилигидаги делегация Женевадаги Халқаро 107-меҳнат конференцияси ишида иштирок этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Конференцияда ижтимоий мулоқот ва меҳнат бозоридаги гендер тенглиги каби меҳнат соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Ўзбекистонда аҳоли учун лойиқ меҳнат шароитларини яратиш бўйича кескин чоралар амалга оширилмоқда. Шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ижтимоий меҳнат муносабатлари соҳасида ижобий иш тажрибаси тўпланганлиги тўғрисида ўзбек делегацияси аъзолари маълум қилади.