2018-05-28 18:48:54

ДИЛШОД АҲАТОВ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

2018 йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатига вазир ўринбосари этиб тайинланган Дилшод Аҳатов таништирилди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Д.Ахатов бунга қадар ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчи лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, ТИВ Консуллик ҳуқуқий департаменти бошлиғи этиб тайинланган Улфат Кадиров ҳам таништирилди. У илгари Туркия Республикасида Фавқулодда ва Мухтор Элчи лавозимида ишлаган.