2018-05-29 16:36:58

АБДУЛЛА АРИПОВ МДҲ ҲУКУМАТ РАҲБАРЛАРИ МАЖЛИСИДА ИШТИРОК ЭТАДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегацияси 2018 йилнинг 31 май — 1 июнь кунлари Душанбе (Тожикистон) шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. БуҳақдаТИВахборотхизмати хабарберди.

Мажлисда МДҲ доирасида иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилиш, хизматларнинг эркин савдоси истиқболлари ва кўп томонлама кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Мажлис якунига кўра, Ҳамдўстлик ҳудудида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни назарда тутадиган бир қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.