2018-05-29 17:32:37

УРГУТДА СЕНДВИЧ ПАНЕЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

“Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси маълумотларига кўра, яқинда мазкур ҳуддуда дастлабки тўрт корхона ўз фаолиятини бошлади. Ургут туманининг Мерганча массивидаги “Sam DRY Fruits” масъулияти чекланган жамияти ана шу корхоналардан биридир.

 Умумий қиймати 2,1 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши билан Ургутда илк бор замонавий технологиялар асосида сендвич панеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Айни пайтда бу ерда Хитойдан келган уч нафар мутахассис ёрдамида йигирмадан ортиқ ёш замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқариш жараёнларини бошқармоқда.

Шунингдек, эркин иқтисодий зона ҳудудида иш бошлаган “Аlfa Max Alliance” масъулияти чекланган жамиятида пайпоқ ва трикотаж маҳсулотлари, “Salim biznes baraka” корхонасида бир марталик соқол олиш устараси, “Мarokand kabel invest” корхонасида эса электр кабеллар ва замонавий LED чироқлари ишлаб чиқариш бошланди.

Суратлар: samarkand.uz