2018-05-29 17:44:50

ЁШ РЕПОРТЁРЛАР УЧУН МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ

2018 йил 28 май куни “Ёш репортёрлар” гуруҳи фаолиятини такомиллаштириш учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ёшлар оромгоҳида маҳорат дарслари бошланди.

Эрта тонгдан Ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашлари раисларининг матбуот котиблари ва ҳудудлардан келган 140 нафар ёш репортёрлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биноси қаршисида тўпланиб, Бўстонлиқдаги оромгоҳ томон йўл олишди.

Айни дамда улар оромгоҳда маҳоратли блогер, Ёшлар медиа маркази қошидаги “Ёш журналистлар” клуби ўқитувчиси Санжар Саиднинг “Feedback. Холис ва ҳаққоний фикр билдиришда кескинлик нуқтаси” мавзусидаги семинар машғулотларини мириқиб тинглашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, медиа дарслар 28-30 май кунлари бўлиб ўтади.

“Туркистон-пресс”