2018-05-29 17:47:04

ГУЛСОРА “ИШБИЛАРМОН АЁЛ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Шўрчи туман кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танловда дастлаб иштирокчилар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларининг кўргазмасини намойиш этди.  Кўргазма давомидақатнашчиларҳакамларга ишлаб чиқарган маҳсулотлари, тадбиркорлик фаолиятлари ҳақида сўзлаб берди.

—Корхонамизда кўрпа, ёстиқлар ва маҳсус ишчи кийимлари ишлаб чиқарилади, —дейди танловнинг 1-ўрин соҳибаси Гулсора Тангирова. —12 сотихлик иссиқхонамизда эса бодринг, помидор ва бошқа маҳсулотлар етиштирилмоқда.  Танловда ғолиблар қаторидан ўрин олганим, мен учун ўзига хос масъулият юклади. Айниқса, камтарона меҳнатларим, тайёрлаган  маҳсулотларимиз юқори баҳолангани ғайратимизга-ғайрат қўшиб, келгусида янги-янги ғоялар устида ишлашга куч бағишлади.

Танлов ғолиблари O‘zLiDeP туман кенгаши томонидан димлом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Туркистон-пресс”