2018-05-29 17:57:10

ТОШКЕНТДА БУТУНЖАҲОН ВЕЛОСИПЕД КУНИГА БАҒИШЛАНГАН МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛАДИ

Маълумки, Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси томонидан “3 июнь — Бутунжаҳон велосипед куни” деб белгиланган. Шу муносабат билан, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда велотур ташкил этмоқда.

Мазкур велотурда мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, элчихона, ваколатхоналар ходимлари ва бошқалар иштирок этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, велотурга 3 июнь куни Тошкент шаҳар, Тараққиёт кўчасида сота 9.00да старт берилади.

“Туркистон-пресс”