2018-05-29 17:59:06

ТАЭКВОНДОЧИЛАРИМИЗНИНГ МУВАФФАҚИЯТЛАРИ

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида таэквондо WTF бўича Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртимиз Дмитрий Шокин (+87кг) бронза медали соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 34 мамлакатдан 564 нафар спортчи иштирок этган қитъа биринчилигида ўзбекистонлик таэквондочилар 8та медаль (2 олтин, 1 кумуш ва 5 бронза) қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди.

Жумладан, Никита Рафалович ва Нигора Турсунқуловалар олтин, Жасур Бойқўзиев кумуш ва Максим Рафалович, Сардор Тоиров, Мадина маннопова, Ниёз Пўлатов ҳамда Дмитрий Шокинлар бронза медаллари соҳиби бўлишди.

“Туркистон-пресс”