2018-05-29 18:01:48

“MENING FIKRIM” ЖАМОАВИЙ МУРОЖААТЛАР ПОРТАЛИНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталининг ишга тушиши Ўзбекистон фуқаролик жамияти ҳаётида катта қизиқишга олиб келди.

Маълумотларга кўра, қисқа муддат ичида порталга ташаббусларни билдириш борасида 600 га яқин жамоавий мурожаатлар келиб тушган ва 3400 дан ортиқ фойдаланувчиларнинг изоҳлари қолдирилган.

Техник майдон ишлаб чиқувчилар томонидан порталнинг функционал имкониятлари кенгайтирилди. Жумладан, сайтда аввал мавжуд бўлмаган Facebook ижтимоий тармоғи профилидан фойдаланган ҳолда авторизация қилиш  имконияти киритилди.

Бу порталнинг коммуникацион имкониятларини кучайтириш билан бирга жамоавий петициялар муҳокамасида қатнашаётганларнинг кўпайишида муҳим аҳамият касб этади.