2018-05-30 15:54:26

ШЕРЗОД ҚУДРАТХЎЖАЕВ ЖУРНАЛИСТИКА ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР УНИВЕРСИТЕТИГА РЕКТОР БЎЛДИ

Янги ташкил этилган Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига Шерзод Қудратхўжаев ректор этиб тайинланди.Бу ҳақда “Газета.uz” хабар берди.

Шерзод Тожиддинович Қудратхўжаев янги ташкил этилган Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори лавозимига тайинланди. Бош вазир Абдулла Арипов шу ҳақдаги қарорни имзолади.

Шерзод Қудратхўжаев — сиёсат фанлари номзоди, доцент. 2008 йилдан Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети интернет журналистика назарияси ва амалиёти кафедрасига раҳбарлик қилиб, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида дарс ўтган. У 2017 йил апрелдан буён фаолият олиб бораётган Халқаро пресс-клуб раҳбарлигини ҳам сақлаб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 майдаги қарори билан ташкил этилган.

Сурат: “Газета.uz