2018-05-30 16:57:54

ЎФА БОҒЧАДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗДИ

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан пойтахтимиздаги Учтепа туманида жойлашган 431-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

Мазкур муассасада руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълим олишади. 

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил қилинган мусиқий спорт байрами тадбирида ЎФА Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ташкил қилиш бўлими бошлиғи Фазлиддин Ҳожимуҳамедов ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов иштирок этишди.   

Одил Аҳмедов болалар билан турли футбол машқлари ва қизиқарли конкурслар ўтказиб, болажонларга қувонч улашди. 

Тадбир давомида муассаса тарбияланувчиларига Ўзбекистон футбол ассоциациясининг совғалари топширилди. 

“Туркистон-пресс”