2018-05-30 17:12:47

“ЁШ СИЁСАТЧИ-2018” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан ўн йилдан буён “Ёш сиёсатчи” кўрик-танлови анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

2018 йил 23-24 май кунлари “Ёш сиёсатчи-2018” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.Унда иштирокчилар 3 та шарт бўйича беллашдилар. “Ёш сиёсатчи-2018” танлови давомида ёшлар ўз иш фаолияти тажрибаси билан ўртоқлашиш, ташаббус ва режаларини муҳокама этиш имконига эга бўлдилар.

Танлов дастурида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди платформаси ва Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган ғоялар мужассам бўлиб, уларда ёшлар масалаларига, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, йигит-қизларда фаол фуқаролик позициясини тарбиялашга катта эътибор қаратилган.

“Ёш сиёсатчи-2018” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида биринчи ўринни Мўйноқ тумани вакили Сапура Қайпназарова эгаллади ва танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

“Туркистон-пресс”