2018-05-30 17:23:47

ОЛИМПИЯ ШОН-ШУҲРАТИ МУЗЕЙИДА ЖЧ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

30 май куни пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Чемпионлар юрт фахритадбири ташкил қилинди.Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

Ушбу тадбирда яқинда Москва шаҳрида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ёш футболчиларимиз, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев, Профессионал футбол лигаси директори Омон Ғофуров, шунингдек, Тошкент кимё-технология институти қошидаги академик лицей ўқувчилари иштирок этишди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов сўзга чиқиб, ёш чемпионларимизга ўзининг энг самимий тилакларини изҳор этди. Шундан сўнг ёш чемпионларга Миллий олимпия қўмитаси совғалари — велосипедлар тақдим этилди.

“Туркистон-пресс”