2018-05-30 17:42:27

“ГУБЕРНАТОР КУБОГИ”ДА 7 НАФАР БОКСЧИМИЗ ФИНАЛГА ЧИҚДИ

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича халқаро “Губернатор кубоги”бўлиб ўтмоқда.Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур турнирда иштирок этаётган етти нафар ўзбекистонлик боксчи ҳал қилувчи жангларга йўлланма олди. Эътиборлиси, -56кг вазн тоифасида икки боксчимиз олтин медаль учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиб оладилар.

Унга кўра, боксчиларимиз финалда қуйидаги рақибларга қарши жанг қиладилар:

-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов —Батор Сагалуев (Россия)

-56 кг: Шаҳобиддин Зоиров —Миразиз Мирзаҳалилов(Ўзбекистон)

-60 кг: Шунқор Абдурасулов —Алберт Батиргазиев (Россия)

-75 кг: Исроил Мадримов —Глеб Бакши (Россия)

-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев —Георгий Кушиташвили (Россия)

+91кг: Баҳодир Жалолов —Владислав Муравин (Россия).

Халқаро турнирда ҳамюртларимиздан Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров ва Санжар Турсуновлар мусобақанинг бронза медали билан кифояланишди.

“Туркистон-пресс”