2018-05-30 17:47:54

НУРОБОДДА “8 МАРТ” ФАБРИКАСИ ФИЛИАЛИ ОЧИЛАДИ

Нуробод тумани Жом қишлоғида Самарқанд шаҳридаги “8 март” фабрикаси филиалини ташкил қилишга киришилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.

Шунингдек, бу ерда жунни қайта ишлаш корхонаси фаолияти йўлга қўйилиб, 30 та янги иш ўрни яратилди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 1 та умумий овқатланиш корхонаси ташкил қилинди.

30 кишига мўлжалланган ҳаммом, 2 та автобус бекати ва 19 та савдо ва маиший хизмат бинолари қурилмоқда.

Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадида тижорат банклари томонидан 154 нафар фуқарога 936 миллион сўмлик имтиёзли банк кредитлари ажратилди, Яна 127 нафарфуқарогабугунги кунда кредит ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда.

“Туркистон-пресс”