2018-05-30 18:32:31

ХМТ БОШ ДИРЕКТОРИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРАДИ

Женевада (Швейцария) бўлиб ўтаётган 107-Халқаро меҳнат конференцияси доирасида Ўзбекистон делегацияси Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Гай Райдер билан учрашди.Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизматихабар берди.

Учрашувда жаноб Райдер Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги ва самарадорлигини алоҳида таъкидлади. Жаноб Райдер Халқаро меҳнат ташкилоти (ҲМТ) ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида аҳолини муносиб, тўлиқ ва самарали меҳнат қилиш тамойилларини тарғиб қилиш масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

Учрашувда ХМТ Бош директори Г.Райдернинг жорий йил декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро меҳнат конференция доирасида мамлакатимизга ташриф буюриши режалаштирилганлиги таъкидланди.

 “Туркистон-пресс”