2018-05-30 19:15:31

ШАРИФЖОН МЎМИНЖОНОВ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 майдаги Қарорига биноан Шарифжон Фузаилович Мўминжонов Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

30 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўтган йиғилишда Шарифжон Мўминжоновни вазирлик жамоасига таништирув маросими бўлиб ўтди. 

Янги вазир ўринбосари ўзига билдирилган ишонч учун давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбариятига миннатдорлик изҳор қилиб, Ватанимиз равнақи, кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш йўлида бор куч-ғайрати, билим ва тажрибасини ишга солишга ваъда берди.