2018-05-31 15:27:18

РОССИЯ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ КХДР ЕТАКЧИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди.

Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари КХДРда ташриф билан бўлиб турибди. Аввалроқ, у мамлакат ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо билан музокаралар ўтказди. Дипломатлар икки томонлама муносабатлар, Корея ярим ороли атрофидаги вазият ва қатор бошқа халқаро масалаларни муҳокама қилган.

Мамлакат етакчиси билан учрашув ҳақида аввалдан хабар берилмади. Маълумки, Пхеньян ҳозирда АҚШ - КХДР саммитига фаол тайёргарлик кўрмоқда.